Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Венгрия Бош вазири Виктор Орбан 29 март куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
30 март куни Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Венгрия давлат мадҳиялари янгради.
Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, дипломатик корпус вакиллари ҳам ҳозир бўлди.
Айни пайтда тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда.