Аввал хабар қилганимиздек, Президентимиз пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” мажмуасида Наврўз байрами муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик йўлламоқда.

– Пандемия бошланган биринчи кунларда мен халқимизга мурожаат қилиб, бу синовдан янада кучли бўлиб чиқамиз, деб ишонч билдирган эдим.

Чиндан ҳам, бизнинг кучимиз – бирлик ва аҳилликда, бизнинг қудратимиз – меҳр-оқибат, мардлик ва матонатда, бизнинг кучимиз – ўзаро кўмак ва саховатда, бизнинг қудратимиз – эртанги кунга бўлган ишончимизда.

Бу ҳақиқатни бошимиздан кечирган синовли кунлар яна бир бор исботлади.

Мана шу машаққатли давр бизнинг бир-биримизга нақадар боғлиқ ва керак эканимизни яққол кўрсатди.

Бир-биримизни асраб-авайлаб, қадрлаб яшашимиз энг муҳим ҳаётий зарурат эканини яна бир бор намоён этди.

Биз фақат биргаликда буюк ишларга қодир эканимизни яна бир карра тасдиқлаб берди, – деди давлатимиз раҳбари.

ЎзА