Нурафшон шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида вилоятда ерга муносабат оғриқли масалалардан бири эканини айтди.

Тошкент вилоятида нима халқни қийнайди? Биринчиси – ерга бўлган муносабат. Чунки талон-торожлик кўп, ернинг эгаси йўқ. Ким кимга сотаяпти – ҳеч кимнинг иши йўқ. Бирорта депутат Президентга ёки Олий Мажлисга бу ҳақда сўровнома билан мурожаат қилгани йўқ.

Тошкент вилоятида ер масаласи ҳал этилмас экан, барака бўлмайди. Шу боис кеча мен Қонунчилик палатаси Спикери, Бош прокурор, Олий суд раиси, адлия вазири ва вилоят раҳбари билан маслаҳатлашдим. Ер масаласида Тошкент вилояти бўйича алоҳида қонун қабул қиламиз. Бу қонун бошқа вилоятларга ҳам асос бўлади.

Ерга бўлган муносабатни ўзгартиришимиз керак, – деди Президент.

ЎзА