Бугун – 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

Унда бир қатор муҳим қонунлар, парламент сўрови натижалари, қонунларнинг жойлардаги ижроси ҳолати кўриб чиқилади. Хусусан, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги, “Экологик аудит тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама марказида бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги 2020 йил якуни бўйича ахбороти кўриб чиқилади.

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади.

 

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА