Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотида ер юзи бўйлаб коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 89 миллион 707 мингдан ортгани, 1 миллион 940 минг киши ушбу хасталикдан вафот этгани келтирилган. Бу рақамлар 12 январь куннинг иккинчи ярмидаги ҳолатни акс эттирмоқда. Охирги суткада коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 566 186 янги ҳолат аниқланиб, 9 минг 371 нафар бемор касаллик туфайли вафот этди.
Жонс Хопкинс университети эса бугун Тошкент вақти билан соат 10.22 гача сайёрамизда жами 91 миллион 594 мингдан ортиқ одам COVID-19 вирусини юқтиргани, улардан 1 миллион 962 мингдан ортиғи ҳаётдан кўз юмганини таъкидлаган.
Касаллик тасдиқланган ҳолат бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, ЖССТ маълумотига қараганда, Қўшма Штатларда 22,229 миллиондан ортиқ фуқаро коронавирус инфекциясига учрагани аниқланган. Мазкур статистикада иккинчи ўринни Ҳиндистон (10,479 миллиондан ортиқ ҳолат), учинчи ўринни Бразилия (8,105 миллиондан зиёд), тўртинчи ўринни Россия (3,448 миллиондан кўпроқ), бешинчи ўринни эса Буюк Британия (3,118 миллиондан ортиқ) банд этган. Бир сутка давомида АҚШда 220 528, Ҳиндистонда 12 584, Бразилияда 29 792, Россияда 22 934, Буюк Британияда эса 46 169 янги касалланиш ҳолати қайд этилган.