Хитойнинг “Sinovac” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакцина Бразилияда ўтказилган клиник синовларда 50,4 фоиз самарали эканини кўрсатди. Бу Бразилия ҳукуматининг касаллик бўйича вазият жиддийлашиб бораётганини инобатга олган ҳолда татбиқ этган иккинчи вакцинаси эди.
Aйни пайтда Бразилия COVID-19 инфекцияси тарқалиши бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллаб турибди, ушбу мамлакатда вирусга чалинганлар 8,1 миллиондан ошди.
Ўтган ҳафта Бутантан институти тадқиқотчилари Хитой вакцинасини коронавируснинг енгил ва оғир ҳолатларига қарши 78 фоиз самарали эканини маълум қилган.
Aммо сешанба куни улар эмланганлар орасида клиник ёрдам талаб қилмайдиган енгил юқумли касалликлар ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмаслиги туфайли вакцина шундай натижа кўрсатганини тасдиқлашди. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, ушбу маълумотлар қўшилса самарадорлик даражаси 50,4 фоизни ташкил қилади.
Пекинда жойлашган “Sinovac” биофармацевтика компаниясида ишлаб чиқарилаётган вакцинага қатор давлатлар буюртма бермоқда. Аммо унинг таъсири турли давлатларда турлича натижа кўрсатмоқда.
Масалан, ўтган ойда туркиялик тадқиқотчилар “Sinovac” вакцинаси 91,2 фоиз самарали деб топган бўлса, чоршанба куни оммавий эмлашни амалга оширган Индонезияда 65,3 фоиз натижага эришилган.