Кеча бўлиб ўтган халқаро биржа савдосида Brent маркали нефтнинг бир баррели нархи 57 доллардан ошди. Бундай ўсиш ўтган йилнинг 24 февралидан буён илк бор кузатилмоқда.
Шимолий денгиздан олинадиган Brent маркали нефть аралашмасининг март ойи учун фьючерс нархи 0,48 фоизга ошиб, бир баррели 57,03 АҚШ долларга баҳоланган, WTI маркасининг февраль ойи учун фьючерс нархи 0,66 фоизга ортиб, бир баррели нархи 53,56 долларгача кўтарилган.
Нефть нархи бир томондан талаб ошиб бораётгани учун кўтарилаётган бўлса, иккинчи томондан ОПЕК+ қароридан кейин нефть қазиб олиш истиқболи ортаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Ўтган ҳафта ОПЕК+ ташкилотига аъзо мамлакатлар икки кунлик мажлис ўтказган эди. Унда икки ойлик савдо кўрсаткичлари аниқлаб олинди. Битимнинг ҳозирги шартларини амалда барча мамлакатлар узайтиришга рози бўлган эди.