Пекинда бир миллиондан ортиқ одам COVID-19 вирусига қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланди, деб хабар беради Kazinform мухбири Хитой соғлиқни сақлаш муниципал комиссиясига таяниб.
Пекин ҳукумати жума кунигача Хитой пойтахтидаги асосий аҳоли орасида коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи дозасини якунлаши кутилмоқда.
Пекинда коронавирусга қарши эмлаш жараёни шу йилнинг 12 февралида бошланадиган Хитой Янги йилига қадар якунланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хитой аҳолисини COVID-19 вирусига қарши эмлаш ўтган йилнинг 15 декабрида бошланган эди.