Бугун Хитой миллий соғлиқни сақлаш идораси мамлакатда коронавирус касаллиги билан боғлиқ кунлик кўрсаткич сўнгги беш ой давомида энг юқори нуқтага етганини маълум қилди.
Айниқса, Хебей провинциясида янги юқумли касаллик кўпайиши давом этмоқда.
Душанба куни шимолий-шарқий Хейлунцзян провинцияси ҳам янги коронавирус инфекцияси ҳақида хабар бергач, ҳудудда қатъий карантин жорий қилинган, дея хабар беради давлат телевидениеси.
Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси (NKK) баёнотига кўра, кеча мамлакатда қайд этилган салбий ҳолатнинг 98 фоизи Хебей ҳудудига тўғри келди. Лиаонинг провинцияси ҳам иккита янги ҳолат ҳақида хабар берган, Пекинда эса бир одам вирус юқтириб олган. Мамлакатда, шунингдек, хориждан келганларнинг 18 тасида юқумли касалликлар кузатилди.
COVID-19 касаллигининг умумий сони 103 тани ташкил этди, бу 30 июлда 127 ҳолат қайд қилинганидан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Сўнгги кунларда қайд этилаётган янги ҳолатлар 2020 йил бошида авж олган кўрсаткичдан анча кам бўлса-да, расмийлар касаллик тарқалишини олдини олиш ва бошқа юқумли вирусларни бартараф этиш учун жиддий ҳаракат қилишмоқда.
Ҳисоботда айтилишича, уч кунда бир марта уйдан зарур нарсаларни сотиб олиш учун ҳар хонадондан бир одам уйини тарк этиши мумкин.
Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони ҳозир 87536 кишини ташкил қилмоқда. Вафот этганлар миқдори эса ўзгаришсиз – 4634 нафар.