Сўнгги пайтларда Ҳиндистон Россия билан S-400 ҳаво мудофааси ракеталарини сотиб олиш бўйича транзакцияни илгари суришни давом эттирмоқда. Бу эса АҚШ томонидан Ҳиндистонга санкция киритилишига сабаб бўлиши мумкин.
Ҳиндистон ҳукумати, Қўшма Штатлар билан Ҳиндистон ўртасидаги узоқ муддатли мудофаа шериклиги уни санкциялардан озод қилишига умид қилмоқда. Бунга жавобан AҚШ, санксиялар ўзаро дўстлик ва иттифоққа путур етказишга қаратилмаган бўлса-да, Нью-Деҳли Вашингтон билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини давом эттиришни хоҳлайдими ёки йўқми деб ўйлаб кўриши кераклигини таъкидлади.
“Спутник” агентлиги хабар беришича, AҚШнинг Ҳиндистондаги элчиси Кеннет Жустер «Санкциялар ҳеч қачон ўзаро ҳамкорлик ва иттифоқчиликка зарар етказмайди», деган.
«AҚШ ҳукумати Ҳиндистон билан қўшма тадқиқотлар, ишлаб чиқариш ва мудофаа бўйича битимларни амалга оширишда давом этмоқда ва Ҳиндистонга AҚШнинг жуда муҳим ҳарбий ускуналарини тақдим этади», дея қўшимча қилган элчи.