AҚШ Капитолийига қилинган ҳужум тарафдорларини айблаб ёзган изоҳидан сўнг Дональд Трампнинг “Twitter” ва “Facebook” даги аккаунти ўчириб ташланди.

Бу ҳақда мамлакат расмийлари баёнот берди.

Президент ижтимоий тармоқ орқали барча намойишчиларга хабар йўллаб, улардан томошани бас қилиш, уйга қайтишни сўраган. Нома сўнгида у “Мен сизларни севаман” мазмунидаги жумлани ёзган.

Шунингдек, Трамп сайлов сохталаштирилгани тўғрисидаги даъволарни ҳам қайта-қайта такрорламоқда.

“Twitter” фуқаролик яхлитлиги орқали сиёсатни жиддий бузганлиги учун учта твитни олиб ташлашни талаб қилган.

Компания таъкидлашича, агар ушбу талаб бажарилмаса, президентнинг “@realDonaldTrump” аккаунти бир умрга ёпилади. Демак, АҚШ президентининг “Twitter” даги фаолияти тугашига саноқли кунлар қолган бўлиши мумкин.

Aйни пайт “Facebook” жаноб Трампни 24 соатга “блоклаган”. Эътиборли жиҳати, “YouTube” ҳам унга тегишли барча видеоларни олиб ташлади.

“Facebook” ушбу ҳаракат орқали ҳозир давом этаётган зўравонлик хавфини камайтириш эмас, балки бартараф этишга ҳисса қўшмоқчи.

Қолаверса, зўравонлик Конгрессда демократ Жо Байденнинг сайловдаги ғолиблиги билан боғлиқ мунозараларни тўхтатди.

Вакиллар Палатаси ва Сенат палаталарида республикачилар ноябрь ойидаги сайлов натижаларини сертификатлаштиришга қарши чиқишди.

Беҳрўз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА