Икки мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари ҳар йилги декабрь машқларини коронавирус пандемияси туфайли қисқартирилган шаклда ўтказди, деб хабар қилди Рёнхап ахборот агентлиги ҳарбий манбаларга таяниб.

Хабарга кўра, иттифоқчилар 7 декабрдан 11 декабргача F-15K ва KF-16  жанговар самолётлари иштирокида машқлар ўтказган, АҚШ томонидан F-16 самолётлари қатнашган.

«Бу иттифоқчилар қўшма ҳарбий самолётлар машғулотини бажаришга тайёрлигини текшириш учун ўтказилган одатдаги машқлардир», – деди агентликка ҳарбий ҳаво кучлари зобити.

Илгари ҳар йили декабрь ойида АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий ҳаво кучлари Vigilant Ace деб номланган йирик ҳарбий ўқув-машқларини ўтказиб келарди. 2017 йилги машқлар аввалги йиллардагига қараганда энг йириги бўлди. Ўшанда қарийб 230 та самолёт машқларда иштирок этганди.

ЎзА