«Eurasia Group» консалтинг компанияси 2021 йилда Халқаро майдонда дуч келиниши мумкин бўлган энг катта 10 та хавфни тақдим этди.

2021 йил халқаро вазиятни издан чиқариши мумкин бўлган асосий хатарлар Америка президент сайловлари фонида «Aмериканинг бўлиниши», «Глобал кибер-можароларнинг юқори эҳтимолилиги», «Иқлим ўзгаришига қарши курашда якдилликнинг йўқолиши» ва “Aнгела Меркелнинг Германия канцлери лавозимидан кетиши» кабилар деб маълумот келтирмоқда eurasiagroup.net веб сайти.

«Американинг бўлиниши» номи билан аталувчи хатар таҳдиди рейтингда биринчи қаторни эгаллади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Жо Байден президентлиги даври бошларида AҚШ фуқароларининг тахминан ярми давлат раҳбарини ноқонуний деб ҳисоблайдиган давр бошланади.

AҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трампнинг сайлов натижаларини тан олишдан бош тортиши Aмерика тарихидаги ноёб ва кутилмаган ҳаракат бўлиб, Aмериканинг иккига бўлинишига сабаб бўлиши мумкин. Компания вакилларининг фикрига кўра, Байден «AҚШнинг халқаро ишларда етакчиликни тиклашга ҳаракат қилади», аммо «қутбланиш ва ички инқирозларга бардош бера олмаслик» мамлакат фуқароларини «янги умидларни уйғотиш»га ишонтира олмаслиги тобора аниқлашиб боради.

Таҳлилчилар нуқтаи назаридан иккинчи энг муҳим бўлган хавф-хатар, бу – узоқ давом этадиган COVID-19 пандемияси. Ҳозирда давом этаётган пандемия нафақат инсонлар ҳаётига, балки сиёсий барқарорлик ва глобал иқтисодиётга ҳам таҳдид солаяпти. Вакциналарнинг тарқатилишидаги коррупция ва ёнбосишлар нафақат мамлакатлар ичида, балки давлатлар орасида ҳам бой ва камбағалларнинг бўлинишга олиб келади. Бу кўплаб мамлакатларда тартибсизликни келтириб чиқариши мумкин. Коронавирус нафақат инсон ҳаётига, балки сиёсий барқарорликка ва глобал иқтисодиётга ҳам таҳдид солади. Бундан ташқари, пандемия «катта қарз юки, иш жойларини йўқотиш ва давлат бошқарувида халқ ишончини йўқотиши мумкинлиги алоҳида инобатга олинган.

«Eurasia Group» компаниясининг экспертлари иқлим ўзгаришига оид глобал ҳамкорликни халқаро рақобат майдонига айланишини таъкидлаб, иқлим ўзгаришига қарши курашни 3-ўриндаги хатарлар рейтингга киритди.

Жорий йилнинг энг хавфли таҳдидлар тўртинчи ўринини AҚШ ва Хитой ўртасидаги тобора кучайиб бораётган зиддият эгаллади. Ушбу муносабатлар «вакцинавий дипломатия», иқлим ва технологиялар бўйича рақобат ва бошқа соҳалардаги узоқ йиллик келишмовчиликлар билан мураккаблашишда давом этади.

2021 йилдаги хавф-хатар рейтингдаги бешинчи ва олтинчи ўринларни «рақамли таҳдидлар» эгалламоқда. Шахсий маълумотларнинг бир мамлакатдан бошқасига эркин ўтишини тўхтатиш орқали оммабоп дастурларга тўсқинлик қилиниши сустлашади, интернет фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларига ҳар ким кира олиши ҳуқуқи кенгайиши ортидан, ҳукуматлар очиқ глобал интернет регламентини бузиши мумкин. Глобал кибер-можаро мисли кўрилмаган технологик ва геосиёсий хатарларни келтириб чиқариши мумкинлигини ҳисобга олинаяпти.

Йилнинг асосий хатарлари қаторига таҳлилчилар Туркия иқтисодиётидаги муаммоларни ҳам киритишди, шу туфайли Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг мавқеи ёмонлашади ва у миллатчилик туйғуларини кучайтириш учун «ташқи сиёсатдаги саргузаштларга» аралашади; Яқин Шарқдаги иқтисодиётнинг заифлашиши – нефтнинг паст нархлари туфайли кўплаб ҳукуматлар харажатларни камайтиради, пандемия туфайли шундай ҳам заифлашган хусусий секторларга катта зарар етади ва ишсизликни кўпайтиради.

Халқаро муаммоларга ҳисса қўшиши мумкин бўлган Германия канцлери Aнгела Меркелнинг истеъфоси сабаб дунё мамлакатларида муносабатлар тартиби ўзгаради.

Лотин Aмерикасидаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий инқирозлар баъзи мамлакатларда бўлиб ўтган сайловларнинг тан олинмаслиги ҳамда пандемия сабабли иқтисодиёти сустлашган давлатларда, норозиликлар авж олади.

Шунингдек, Мазкур компания экспертлари, шунингдек, халқаро майдонда 2021 йилда содир бўлиши мумкин бўлган бир нечта «чалғитувчи маневраларни» аниқладилар. Улардан айримлари оммавий ахборот воситаларида фаол ёритилган, аммо «янги йилда сезиларли хавф туғдириши ёки беқарорликни келтириб чиқариши мумкин эмас», деб қаралаётган масалалардир.

 

Шуҳрат Неъматов, ЎзА