Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп ўзидан кейинги президент, сайловда ғолиб бўлган Жо Байденга Оқ уйни топширишдан “бош тортди”.

Бу ҳақда у Жоржия штатидаги Дальтон шаҳрида ўз тарафдорлари билан ўтказган учрашувда сўз юритган.

Унинг чиқиши «WJCL News”нинг YouTube каналида трансляция қилинган.

Трамп агар демократлар Сенат ва Оқ уйни эгаллаб олишга уринишса, президентлик учун “жон-жаҳди” билан курашишга ваъда берган.

“Мағлуб бўлиб, буни тан олиш мумкин аслида. Лекин катта фарқ билан ғалаба қозона туриб, сендан ғолибликни тортиб олишларига йўл қўйиб бўлмайди”, деди Трамп.