Афғонистон полицияси Ғазна вилояти журналистлар уюшмаси раиси Раҳматуллоҳ Некзод душанба куни кечқурун уйи олдида жангарилар томонидан ўлдириб кетилганини тасдиқлади, деб хабар тарқатди Afghanistan.ru.

Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, Некзод «Ал Жазира», «Ассошиэйтед пресс» ва бошқа ахборот агентликларининг репортёри бўлиб ишлаган. У Афғонистонда кейинги икки ой ичида ўлдирилган бешинчи журналистдир.

Ҳозирча ушбу хунрезлик учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ, жумладан, «Толибон» ҳам ўз зиммасига олмаган.

БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Дебора Лайонснинг ўтган ҳафта берган баёнотида айтилишича, 2020 йилда Афғонистонда 6 журналист ва 10 нафар инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси жангарилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.

ЎзА