Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш мақсадида семинар ўтказилди.

Фармон билан Бизнес омбудсман ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича қарздор тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб ижро ҳужжатлари юзасидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан судга ва ижро ҳужжатини берган бошқа органга мурожаат этиш ҳуқуқи берилди.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш замирида тадбиркорлик субъектларининг давлатдан бўлган қарздорлигини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашга шароит яратилади. Бу эса тадбиркорларнинг ишчи ўринларини сақлаб қолишига, тўхтаб қолган фаолиятини қайта тиклашига ва пандемия даврида молиявий аҳволини яхшилаб олишига имконият беради.

Эндиликда фармон талаблари ва унга асосан қабул қилинадиган ҳуқуқий-норматив ҳужжатлардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан давлат  даромадига ундирилиши назарда тутилган ижро ҳужжатларининг ижросини кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида асосланган ҳужжатлар билан тадбиркорлик субъектлари манфаатини ўйлаб, ижро ҳужжатини қабул қилган органга мурожаат қилиш амалиёти кенг тарғиб қилиниши таъминланади.

Гулноза Бобоева, ЎзА