USD 10500.03
EUR 12607.39
RUB 140.7

Шанба, 4 Май

Сайт тест режимида ишлаяпти. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Путин, Лукашенко ва Мамитов Ўзбекистон ҳақида нималар деди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин:

«МДҲга аъзо давлатлар ҳамкорлиги жорий йилда умуман олганда барча йўналишлар бўйича ривожланишда давом этди. Бугунги давлат Раҳбарлари Кенгаши сессиясида тасдиқлаш учун тайёрланган битимларнинг йирик тўплами буларнинг далили сифатида хизмат қилади. Бунинг учун ўзбек дўстларимизга яна бир бор миннатдорчилик изҳор этмоқчиман».

Беларусь Президенти Александр Лукашенко:

«Ўзбекистонни Ҳамдўстликка раислик қилаётган давлат сифатида фаол ва самарали ишлари учун бизнинг раисимиз Шавкат Миромоновичга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бундай фавқулодда вазиятлар шароитида ўз вазифаларини бажарган ўзбек дўстларимизнинг профессионаллигига тан бераман».

Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси Талант Мамитов:

«Ўзбекистон тарафига Қирғизистонда иккита модуллик юқумли касалликлар шифохонасини қурилганлиги муносабати билан миннатдорчилик билдирмоқчиман…»

ЎзА