Бугун, 18 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда «UZREPORT» телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

 

ЎзА