Қорақалпоғистонда “COVID-19” тақсимлаш марказида гўдак дунёга келди, унда коронавирус белгилари аниқланмади

Беруний туманида COVID-19 тақсимлаш марказида гўдак дунёга келди. 
Гўдакда коронавирус белгилари аниқланмаган, деб хабар бермоқда Беруний тумани матбуот хизмати.
“Тақсимлаш марказида чақалоқ дунёга келди. Инфекцияга чалинган она, қиз фарзандни дунёга келтиргач ўзини анча яхши ҳис қилаётганлигини айтиб шифокорларга миннатдорлик билдирди. Туғруқ жараёнини гинеколог М.Файзуллаева олиб борган бўлса, хамширалар С.Авезова ва Д.Балтаковалар ёрдамлашди. Она ва боланинг аҳволи доимий назоратда” дейилади Беруний тумани матбуот хизмати хабарида.

 

Е.Қаноатов, ЎзА