Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари бўлажак ШҲТ саммитига тайёргарлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қиладилар ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашадилар.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида қатор икки томонлама учрашувларни ўтказишни режалаштирмоқда.
ЎзА