Президент абитуриентларга омад тилади

Кўксарой қароргоҳида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир давом этмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев юртимизда илм-фанга қаратилаётган эътибор ҳақида гапирар экан, олий ўқув юртига ҳужжат топширган йигит-қизларга имтиҳонларни муваффақиятли топшириб олишида омад ва зафарлар тилади.
Мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар обрўйини янада юксалтириш кераклигини таъкидлади.
– Шундагина бугунги 1-синфдаги фарзандларимиздан 15-20 йил ўтиб, албатта, Улуғбек, Беруний, Ибн Синолар етишиб чиқади. Мен бунга албатта ишонаман, – деди Президент.

 

ЎзА