“Нукус полимер” қувурлари

Нукус шаҳридаги “Нукус полимер” масъулияти чекланган жамияти Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил ташкил этилган.
Корхонада ичимлик суви, техник сув ва газ тармоқлари учун полимер қувурлар ҳамда уларни бириктирувчи фитингларни ишлаб чиқарилади. Бу ерда жаҳон талабларига мос ҳолда тайёрланаётган қувурларнинг диаметри 16 миллиметрдан 630 миллиметргача. Таъкидлаш керак, полимер қувурлар темир қувурларга нисбатан нархи арзонлиги, коррозияга учрамаслиги, изоляция қилинмаслиги, яроқлийлик муддати узоқлиги билан афзалдир.
Корхонада 85 нафар киши доимий иш билан таъминланган бўлиб, уларнинг аксарияти ёшлардан иборат.
photo_2020-08-15_12-29-58.jpg
photo_2020-08-15_12-30-00.jpg
photo_2020-08-15_12-30-01.jpg
photo_2020-08-15_12-30-03.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА