Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирликлари таркибий бўлинмалари раҳбарлари даражасида навбатдаги экспертлар учрашуви видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.
Мулоқотда жорий йил Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида қабул қилиниши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари батафсил кўриб чиқилиб, билдирилган таклифлар юзасидан фикр алмашилди.
ЎзА