Қатор йўналишларда поездлар қатновига рухсат берилди

Республика махсус комиссияси ахборотида таъкидланишича, фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида Республикада эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб,«сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги поездлар қатнови тикланишига рухсат берилди:
Тошкент – Бухоро – Тошкент;
Тошкент – Термиз – Тошкент;
Тошкент – Хива – Тошкент;
Тошкент – Нукус – Тошкент;
Андижон – Хива – Андижон;
Андижон – Бухоро – Андижон;
Андижон – Термиз – Андижон.
Бунда, Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.
Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда «Афросиёб» поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.
Юқоридагилар билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.

 

ЎзА