Дунё бўйича сўнгги бир кунда 95 минг одам коронавирус юқтириб олган

27 май кунги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус юқтириш ҳолати жами сони 5 688 022 одамни ташкил қилмоқда, дейилади “Kazinform” хабарида. Сўнгги бир кунда 95 766 одам ушбу инфекцияни юқтиргани қайд этилган. 
Пандемия бошлангандан бери ушбу инфекция туфайли дунёда жами 353 864 (+4 049) одам вафот этган, 2 433 187 (+64 206) одам соғайиб чиққан.