Ўзбекистон футбол ассоциацияси Профессионал футбол лигаси байроғи остида ўтадиган учрашувларнинг реал вақт режими (интернет онлайн шакл)даги аудиовизуал ҳуқуқларини олиш учун транслятор ва телекоммуникацион компаниялар, шунингдек, спорт ҳуқуқи соҳасидаги агентликлар ўртасида тендер эълон қилади.
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси ФИФA ҳамда ОФК нормалари асосида ўтказиладиган мусобақалар, учрашувлар ва бошқа тадбирларнинг ташкилотчиси сифатида аудиовизуал ҳуқуқларига бевосита эгалик қилади.
Тендерда иштирок этиш ниятида бўлган компаниялар 2020 йил 5 июнь куни (соат 18:00) га қадар расмий сўров юборишлари талаб этилади. Мурожаатлар marketing@ufa.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.
Белгиланган муддат якунига етгач, тендерда қатнашиш истагини билдирган барча компанияларга аудиовизуал ҳуқуқларнинг қай тартибда тақдим этилиши батафсил маълум қилинган расмий ҳужжатлар жўнатилади.
ЎзА