Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.

Унда расмий делегациялар аъзолари, вазирлик ва йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Музокараларда савдо-иқтисодиёт, транспорт, транзит, энергетика, кимё, агросаноат, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, кўплаб тижорат шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

 

Анвар Самадов, ЎзА