Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги жаҳоннинг етакчи давлати билан ҳамкорлик ривожланади

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан «Ўзбекистон – Нидерландия» агробизнес форуми, шунингдек иккимамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида В2В форматидаги учрашувлар ташкил этилди.

«Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида бўлиб ўтаётган тадбирларда Нидерландия Қироллиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари, шунингдек чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган 40 дан ортиқ компаниянинг бизнес вакилларидан иборат делегация иштирок этмоқда.
4.JPG

Форумдан кўзланган мақсад мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, чорвачилик ва паррандачилик, мевали дарахтлар ва ўсимликларни парвариш қилиш, иссиқхоналар қуриш, шунингдек, ушбу йўналишларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Учрашув давомида Нидерландия компаниялари вакиллари иссиқхоналар тузилмаси, боғдорчилик ва логистика, чорвачилик, паррандачилик ва савдо-сотиқ фаолиятига оид ўз тақдимотларини намойиш этдилар.

5.JPG
“В2В” шаклидаги мулоқотларда мўъжаз Қиролликнинг қишлоқ хўжалиги, хусусан, мева-сабзавот, картошка етиштириш ва қайта ишлаш, инновацион суғориш тизимлари, ўсимлик етиштириш, иссиқхона қуриш, чорвачилик, отчилик, боғдорчилик, паррандачилик ва бошқа соҳалар билан шуғулланиб келаётган йирик компаниялар масъул вакиллари ҳозир бўлишди.»Ўзбекистон-Нидердандия» агробизнес форуми дастури доирасида Самарқанд шаҳрида ҳам тадбирлар ташкил этилади.

 

Ғайрат ХОННАЗАРОВ, Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА