Туркиянинг Истанбул шаҳрида дзюдо спорт турига киритилган янги қоидалар бўйича ҳакамлар учун халқаро техник семинар ташкил этилди.
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) томонидан ўтган икки кунлик семинарда ўзбекистонлик бир гуруҳ ҳакам ва мураббийлар ҳам иштирок этди.
Дзюдо беллашувларига киритилган янги қоидалар 2025 йилги спорт мавсумидан эътиборан татбиқ этилади.
Мазкур семинарда ўзбекистонлик Олимпия тоифасидаги реферилар Рамзиддин Саидов, Вячеслав Перетейко, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Баҳодир Узакберганов, мураббийлар Тоҳир Файзиев, Искандар Расулов, Азиз Тошматов, Раҳим Субҳонов қатнашди ҳамда ўз билим ва кўникмаларини оширди.
Т.Рўзиев, ЎзА