Шанба куни Хитой шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян вилояти маркази Харбин шаҳрида ер юзидаги энг улкан муз ва қор хиёбони ишга туширилди. Мажмуани яратиш учун 300 минг куб/метр қиш неъмати ишлатилди. Умумий майдони 1 миллион квадрат/метрни ташкил қилган объект тўққизта ҳудудга бўлинган.

– Муздан ясалган ҳайкаллар ниҳоятда нафис, ҳар бир санъат асари ижодкорларнинг юксак маҳоратидан дарак беради, – дейди сайёҳ.

Хиёбонга кириш чиптаси катталар учун 328 юань – тахминан 45,6 доллар. мижозлар учун турли чегирмалар ҳам жорий қилинган.

Харбиндаги дунёга машҳур “Буюк муз ва қор дунёси” мамлакат қишки туризми “ташриф қоғози”га айланган. Ўтган мавсум ижтимоий тармоқда кенг тарқалган мазкур лойиҳа бутун мамлакат бўйлаб қишки спорт турлари ва туризмга иштиёқ ортиб бораётганидан далолат.

Айни пайт йилига тахминан 385 миллион киши қишки саёҳат учун Хитойни танламоқда. Натижада давлатнинг соҳадаги даромади 50 фоиз ошган.

“Синьхуа” нашри ёзишича, ҳукумат шимоли-шарқий ҳудудларда “қишки иқтисодиёт”ни ривожлантириш мақсадида махсус “муз ва қор байрамлари” ташкил этиш, парвоз йўналишларини кенгайтириш, визасиз сиёсатни мувофиқлаштириш сингари қатор ташаббусларни илгари сурди. Бу чора-тадбирлар маҳаллий ва хорижий сайёҳларни янада кўпроқ жалб этишга қаратилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА