АҚШнинг сайланган Президенти Дональд Трамп телевидение продюсери Марк Бёрнеттни Буюк Британияга махсус элчи этиб тайинлашини эълон қилди.
Оқ уйнинг янги раҳбари ижодкорлиги ва бизнесдаги юксак мартабаси билан Марк дипломатик зийраклик намоён эта олиши, халқаро миқёсда эътироф қозонишига ишонмоқда.
“Омон қолган”, “Овоз” ҳамда Трамп иштирокидаги “Номзод” каби шоулар асосчиси, илгари «Metro-Goldwyn-Mayer» компаниясини бошқарган Марк Бёрнетт соҳа ривожига қўшган ҳиссаси учун 13 марта «Emmy» мукофотига сазовор бўлган.