Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ёнилғи-энергетика мажмуасини ривожлантириш, йирик нефть-газ ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш жараёни тўғрисидаги ҳисоботни тинглади.

“Казинформ” хабар беришича, мамлакат етакчиси иссиқлик ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш масаласини алоҳида назоратга олиш бўйича кўрсатма берган. Шунингдек, атом электр станцияси қуришни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлаган.

Аввалроқ Қишлоқ хўжалиги ходимлари биринчи форумида Тоқаев иссиқлик тизимига алоҳида эътибор қаратиб, мавжуд носозликлар раҳбарларнинг лаёқатсизлиги кўрсаткичи сифатида баҳоланишини айтган эди.