Қозоғистон Республикаси Хитой ва Россия ўртасида Иртиш дарёси орқали янги транзит йўлаги яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат транспорт вазири Марат Қорабоев маълум қилди. Мулозим Шарқий Қозоғистон вилояти Туғил қишлоғида дарё порти қурилишини таъкидлади.
– Хитой ва Россия ўртасида Қозоғистон ҳудуди орқали Иртиш, сўнгра Обь дарёлари бўйлаб Шимолий денгизга чиқадиган янги мультимодал йўлак шакллантирилади, – деди Қорабоев. – Мазкур лойиҳа доирасида Хитой билан чегарада тўртинчи темир йўл назорат-ўтказиш манзилини очиш, Туғил қишлоғигача 120 километр темир йўл тортиш ва порт қуриш режалаштирилган.
Келаси йил май ойида уч давлат транспорт вазирлари музокара ўтказади. Ташиладиган юк миқдори йилига 2,6 миллион тоннани ташкил этади.