Қозоғистондаги авиаҳалокатда ҳалок бўлган ва жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бўлганми?

2019 йилнинг 27 декабрь куни Олмаота шаҳри аэропортида содир бўлган авиаҳалокат муносабати билан Ўзбекистон Бош консулхонаси дастлабки маълумотларга биноан Z92100 рейси билан Олмаота – Нур-Султон йўналиши бўйлаб учаётган самалётнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганини маълум қилди. 
Ҳалок бўлган Олмаотадан Нур Султонга парвоз қилган «Bek Air» авиакомпаниясининг самолёти бортида 100 киши бўлган.  Олмаота аэропортига яқин ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, 14 киши ҳалок бўлган.
Қозоғистон бош вазирининг топшириғига кўра, бош вазир ўринбосари бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди. Мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев​ ҳалокат оқибатида жабр кўрганлар ва уларнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этди.
Шунингдек, ҳодиса сабаблари ўрганилиб, айбдорлар жазоланишига ваъда берди.

 

ЎзА