Маҳмуд Муродов “UFC”да ғалаба қозонган илк ўзбек жангчиси

Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида ўтказилган “UFC Fight Night 160“ турнирида ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов италиялик Алессио Ди Киркио билан рақобатлашди.
Ўзбекистонлик спортчилар ўртасида биринчилардан бўлиб “UFC” мусобақасида иштирок этган М.Муродов ўзининг дебют жангини муваффақиятли ўтказди. Маҳмуд уч раунд давом этган беллашувда Алессио Ди Киркиони 29:28, 29:28, 29:28 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Маълумот учун, Алессио Ди Киркио “UFC” мусобақасида олти бор иштирок этган. Маҳмуд Муродов эса шу кунгача “Октагон” промоушени билан ҳамкорлик қилар эди.

 

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА