15-30 август кунлари юртимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилиниб, 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган эди.

Қорақалпоғистондаги ҳар бир ташкилот ва муассасаларда 17 август куни эрта тонгдан институт ва унга тегишли бино ва иншоотлар атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошланиб кетди.

Улар ўзларига тегишли ерлар атрофларида далаларни ёввойи ўт-чўплардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, деворларни оқлаш, ариқ ва зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш каби ишларни бажармоқда.

Ҳашар бугун тушдан кейин ҳамда эртага кун давомида ўтказилади.

 

 

Фотолар муаллифи: Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.