Қирғизистон элчиси Манас қишлоғига ташриф буюрди

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ибрагим Жунусов Жиззах вилоятида “Обод қишлоқ” дастури доирасида бунёд этилган Манас қишлоғига ташриф буюрди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Ташриф доирасида И.Жунусов Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Г.Маматқулов билан учрашди. Қирғизистон дипломатик миссияси раҳбари замонавий техник асбоблар билан жиҳозланган боғ фаолияти ва бошқа объектлар билан танишди. Қирғиз тилида таълим бериладиган 5-мактабнинг синфларида элчи И.Жунусов иштирокида очиқ дарслар бўлиб ўтди. Мактаб педагоглари билан суҳбат уюштирилди.
Шунингдек, Қирғизистон элчиси И.Жунусов Манас қишлоғида истиқомат қилувчи этник қирғизлар билан ҳам учрашди. Учрашувда элчи томонидан Чингиз Айтматов асарларининг тўла тўплами ва бошқа ёдгорликлар совға қилинди. Учрашув байрам концерти билан якунланди.

 

ЎзА