Қозоғистон делегацияси Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган вазирлар учрашувида иштирок этади

Қозоғистоннинг расмий маълумотига кўра, жорий йилнинг 12 январь куни Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов бошчилигидаги делегация ташриф билан мамлакатимизга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ташриф дастури доирасида делегация 12-13 январь кунлари Самарқанд шаҳрида Афғонистон иштирокида ўтадиган “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари билан ўтказиладиган учрашувда иштирок этади.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА