Нукус шаҳрида “Ҳазил майдони” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган танловда 16 жамоа беллашди.
Якунда Тахтакўпир туманининг “Жентелменлар” жамоаси 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринларга Қораўзак туманининг “Қораўзак ёшлари” ва Тахиатош туманининг “New Texas” жамоалари муносиб кўрилди. Ғолиблар кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА