Президент Шавкат Мирзиёев Нукус халқаро аэропортида нуронийлар, зиёлилар, турли миллат вакиллари билан суҳбатлашди. Очиқ ва самимий мулоқот чоғида мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатидаги ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Йиғилганлар ҳамма жойларда ва ҳамма соҳаларда ўзгаришлар бўлаётгани, буни одамлар ўз уйи, маҳалласи, тумани мисолида ҳис қилаётганини таъкидлади.
Шунинг билан давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга ташрифи якунланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилди.