​Валерия «Scorpion» фильмига саундтрек куйлади

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан тақдим қилинаётган «Scorpion» триллерининг саундтреки машҳур қўшиқчи, Россия халқ артисти Валерия томонидан ижро этилади.
 Картина муаллифларининг хабар қилишича, ҳозирда саундтрекга видеоклип олиш жараёнлари кетмоқда. Валерия – Россия Федерацияси Президенти хузуридаги маданият ва санъат кенгаши аъзоси, 13 марта «Золотой граммофон», 4 марта «Муз-ТВ» ва бошқа кўплаб мукофотларни қўлга киритган.
«Scorpion» фильми шу йили Тошкентда ўтказиладиган «PROlogue» халқаро кинофестивалининг очилиш маросимида гала-премьераси бўлиши кутилмоқда. ​

 

Икром Аввалбоев, ЎзА