Пахтага мажбурлаш ҳолатлари бор, аммо нимагадир мурожаатчилар ўз шикоятларини қайтариб олмоқда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизматининг хабари кўра, 2018 йил 10 сентябрдан 27 сентябрь оралиғида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишонч тармоқларига пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолати юзасидан жами 410 та мурожаат келиб тушган. 
 
Улардан 228 таси Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари томонидан кўриб чиқилди, 26 тасида қонунбузарлик ҳолати тасдиқланди. 202 та мурожаатда пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолати тасдиқланмаган.

Пахта теримига мажбурий жалб қилиш бўйича тасдиқланмаган ҳолатлар юзасидан эса қайта текширув ишлари ўтказилмоқда. 
Афсуски, жойларда ҳолатни ўрганиш пайтида мурожаатчилар турли сабаблар таъсирида ўз шикоятларини қайтариб олаётгани кузатилмоқда, дейилади хабарда.
 
2018 йил 27 сентябрь ҳолатига кўра ҳудудлар бўйича мурожаатлар йиғма жадвали:
photo5294299185715194580.jpg
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) вакилларига мурожаатлар маълумот базасига кириш ҳуқуқи тақдим этилди.

 

ЎзА