Бугун, Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган УЕФА бош штаб-квартирасида ташкилот Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.
УЕФА президенти Александр Чеферин бошчилигидаги Қўмитанинг 17 аъзоси Евро – 2024 мезбонини аниқлаш учун овоз беришди.
Якуний натижаларга кўра, 2024 йилги қитъа чемпионатига Германия мезбонлик қиладиган бўлди.
Бунгача немислар 2 марта Жаҳон чемпионати ва 1 марта Европа чемпионатига мезбонлик қилишган.
Евро – 2024 мезбонлиги учун икки мамлакат – Германия ва Туркия давлатлари даъвогарлик қилган эди.
ЎзА