ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси сессиясида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида иштирок этмоқда. 53 та давлатни бирлаштирган ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига Ўзбекистон ҳам аъзо ҳисобланади.
Жорий йил 17 сентябрь куни Италия пойтахти Рим шаҳрида бошланган мазкур нуфузли сессияда инсон саломатлиги билан боғлиқ қатор муҳим масалалар, жумладан, 2018 йилда Европада соғлиқни сақлаш ҳолати, тиббиёт ва аҳоли фаровонлигини қўллаб-қувватлаш, минтақада барқарор ривожланиш учун инсон саломатлигини янада яхшилашга қаратилган кўплаб йўналишлар муҳокама этилиши кутилмоқда.
371512ca-2839-49bf-8700-196ddf223e05.jpg
ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 68-сессияси 20 сентябрга қадар давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

 

ЎзА