Ўзбекистонда маданий мерос ва туризмни ривожлантириш учун ЕТТБ янги лойиҳа тақдим этмоқда

Бу ҳақда пойтахтимиздаги “Wyndham“ меҳмонхонасида бўлиб ўтаётган маданий меросни асраб-авайлашда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган семинарда Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакили Марилена Вуну маълум қилди. 
М.Вуну бу борада хорижий тажрибаларни оммалаштириш муҳимлигини қайд этиб, ЕТТБ мамлакатда қишлоқ хўжалигини, енгил саноатни ривожлантиришга ҳам ёрдам беришга тайёрлигини айтди.
Хорижлик мутахассис фикрича, бу борадаги ишлар туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА