Декабрь ойида «Amirsoy» тоғ-чанғи курорти очилади

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида «Amirsoy» тоғ-чанғи курортида олиб борилаётган ишлар бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.
Мамлакатимизда жаҳон андозаларига мос келувчи биринчи тоғ дам олиш маскани «Amirsoy» тоғ-чанғи курорти декабрь ойида ўз фаолиятини бошлаши айтилди. Мазкур тоғ-чанғи курорти Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги Тянь-Шань тоғ тизмаларида жойлашган бўлиб, у 900 гектар майдонни эгаллаган.
Ташкилотчиларнинг маълумот беришича, умумий қиймати 100 миллион евродан ортиқни ташкил қилувчи мазкур тоғ-чанғи курорти лойиҳасида еттита осма дор йўли (канат), сноуборд парки, спорт мактаби ва бошқа курорт инфратузилмалари барпо этилиши режалаштирилган.

 

Даврон Суннатов, ЎзА