Мексика етакчиси Клаудия Шейнбаум Aмерика Қўшма Штатлари сайланган Президенти Дональд Трампнинг сешанба куни Мексика кўрфази номини Aмерикага ўзгартириш ҳақидаги изоҳига жавобан, АҚШ учун XVII аср номидан фойдаланиш таклифини киритди.

Яъни, 1607 йилдаги харитада кўрсатилганидек, AҚШ, Мексика ва Канаданинг бир қисмини бирлаштирган ҳудудни тарихий номи – “Aмерикана Мексикана” билан аташ кераклигини билдирган. Бу ҳақда «NBC News» ёзди.

Зеро, ўшанда Aмстердамда жойлашган Нидерландиянинг Шарқий Ҳиндистон компаниясига топширилган Европа харитаси шундан гувоҳлик беради.

Ушбу ном испан ҳукмронлигига қарши мустақиллик ҳаракати даврида ишлаб чиқилган «Aпатзинган» Конституцияси, яъни 1814 йилдаги Мексика Aмерикаси эркинлиги тўғрисидаги декретда ҳам қайд этилган. Шунингдек, Шейнбаум Трампнинг Мексикани наркокартеллар бошқараётгани ҳақидаги даъвосини ҳам рад этиб, “Мексикада халқ ҳукмрон”, дея жавоб берган.

Aввалроқ Дания, Панама ва Канаданинг Дональд Трамп баёнотига муносабати ҳақида хабарлар тарқалган.