Австралия Сенатига биринчи мусулмон аёл сайланди

Меҳрен Фаруқийнинг мусулмон аёллардан биринчи бўлиб Австралия Сенатига аъзо бўлиши мамлакатнинг ирқчиликка қарши курашдаги жиддий ҳаракати, деб баҳоланди.

Асли Покистонда туғилган Фаруқий хоним BBC ахборот хизматига берган интервьюсида “Австралиянинг келажаги аҳолининг турли миллат вакилларидан иборатлиги билан кучлидир”, деб таъкидлади.

Меҳрен Фаруқий 1992 йили оиласи билан Покистондан Австралияга кўчиб келган. У сиёсатга кириб келишидан аввал атроф-муҳит муҳандислиги бўйича академик ва докторлик даражасига эга бўлган.

2013 йилда унинг шаҳар парламентига сайланиши Австралияда мусулмон аёлнинг сиёсий идоралардаги фаолиятига йўл очди.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА