Жанубий Кореянинг Чунчеон шаҳри таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. 6 октябрь кунига қадар давом этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мусобақанинг бугунги баҳсларини вазни 45 килограмм бўлган ҳамюртимиз Дилмурод Маъруфжонов ғалаба билан бошлади. У илк босқичда хорватиялик Уилем Безякдан устун келди ва 1/16 босқичида таиландлик Нитипом Чайотаҳ билан рақобатлашадиган бўлди.

Шунингдек, оғир вазндаги таэквондочимиз Нурлан Бойхўжаев илк босқич доирасида ҳиндистонлик Манжит Сингҳ Ратҳодга қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозонди. Унинг кейинги рақиби австралиялик Айден Стиллей бўлади.

Афсуски, кечаги беллашувларди Шабона Абдувалиева ҳамда Мубина Бобосаидова нимчорак финалда мағлубиятга учради.

Шунингдек, бугунги баҳсларда яна уч нафар таэквондочимиз турли вазн ва босқичларда даянга чиқади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Лайло Ҳасанова — Ива Браёвич (Сербия) ва Феруза Эрназарова — Анна Бадиа Эрпес (Испания) ўртасидаги беллашувлар бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА