Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида кикбоксинг бўйича жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда.
Жаҳон кубогида 53 давлатдан 2600 нафаран ортиқ кикбоксинг усталари 7 та йўналишда ғолиблик учун беллашмоқда.
Мусобақанинг дастлабки кунида Акбар Искандаров, Асадбек Аҳмедов, Камолиддин Азимжонов, Жавоҳир Акбаров, Алишер Равшанов, Санжар Носиров, Назокат Бозорова, Шодия Шавкатбекова, Шоира Тўлаганова, Нурбаҳор Раҳимова ҳамда Сафия Агафонова каби кикбоксингчиларимиз ўз йўналишларида олтин медални қўлга киритди.
Жаҳон кубогининг дастлабки кунидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 25 олтин, 32 кумуш, 53 бронза жами 110 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда бормоқда.
Шунингдек, медаль жамғаришда 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 бронзага эга бўлган Тожикистон иккинчи бўлиб турибди. Кучли учликни Қозоғистон термаси 2 та олтин, 3 та кумуш ҳамда 9 та бронза медали билан якунлади.
Мазкур мусобақа 28 сентябрь кунига қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА